Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 11:24 / 17.05.2015
3140
1 дақиқада ўқилади
Гарет Бэйл АПЛга қайтишни хоҳламоқда
“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жамоани тарк этиш ҳамда Англияга қайтишни истамоқда. Бу ҳақда The Sunday Times хабар бермоқда.
Гарет Бэйлнинг вакиллари клуб президенти Флорентино Пересга ўйинчини “мадридликлар” 2013 йилда “Тоттенхэм”га тўлаган 85 млн евродан қимматроқ нархда сотиш таклифини беришган.
Футболчига асосий даъвогар “Манчестер Юнайтед” бўлиб турибди. Бундан ташқари 25 ёшли футболчини “Челси” ҳамда “Манчестер Сити” ҳам Бэйлни ўз таркибида кўришни истамоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш