Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Моратанинг голи "Ювентус"га "Интер" устидан ғалаба қозониш имконини берди
Италия чемпионати 36-турининг марказий учрашуви Миланда бўлиб ўтди.
Унда чемпионликни ҳал қилиб бўлган "Ювентус" жамоаси Еврокубокларга йўлланмани қўлга киритиш учун ҳаракат қилаётган "Интер"га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида ҳисобни мезбонлар ҳужумчиси Икарди очган бўлса, 42-дақиқа 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширган Маркизио орадага фарқни тенглаштирди.
"Туринликлар"га ғалаба тўпини учрашувнинг 83-дақиқасида Мората киритди.
Ушбу учрашувдан сўнг "Ювентус" 83 очко тўплаган ҳолда 1-ўринни, "Интер" эса 52 очко билан 8-поғонада бормоқда.