13:14 / 18.05.2015
12090

"Атлетико" Кавани учун асосий даъвогар сифатида қаралмоқда

"ПСЖ" жамоасининг уругвайлик ҳужумчиси Эдинсон Кавани кейинги мавсумдан Мадриднинг "Атлетико" жамоаси сафида ўйнай бошлаши мумкин. Бу ҳақда Telefoot нашри хабар бермоқда.
Ушбу 28 ёшли ҳужумчини сотиб олиши мумкин бўлган жамоалар орасида "Ювентус" ҳамда "МЮ" жамоалари ҳам бор. Лекин, туринликлар уни Погбанинг сотилиши эвазига, манчестерликлар эса Ди Мариянинг ўрнига олишни режалаштиргани учун, "Атлетико" жамоасиниг бу борада имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда.
Шунингдек, "Валенсия" ҳам ушбу ҳужумчига қизиқиш билдирган.

Top