Жамият | 16:14 / 18.05.2015
4183
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда 42 йил комада ётган ҳамшира вафот этди

Ҳиндистонда зўравонлик оқибатида 42 йил комада ётган ҳамшира вафот этди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Аёл 1973 йилда комага тушиб қолган. Маълум бўлишича, ўша йили номаълум эркак шифохонада уни зўрлаб, бўғиб ўлдиришга ҳаракат қилган. Аёл тирик қолган, аммо комадан чиқа олмаган.
Ўтган ҳафта шифокорлар унга пневмония диагнозини қўйдилар.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш