Ўзбекистон | 13:34 / 18.05.2015
2172
1 дақиқада ўқилади

Next савдо маркази хайрия тадбири ўтказди

16 май куни Тошкентдаги Next савдо маркази ташаббуси билан хайрия марафони ўтказилди.
Next-e ташкил этган марофон доирасида кўнгиллилар картинг пойгаси, фигуристлар шоуси ҳамда "Илм хурофотга қарши" номли шоу каби тадбирларда иштирок этишди.

Тадбир 16 май куни эрталабки соат 10:00 дан 22:00 гача бўлиб ўтди.
Бу тадбирлар орқали йиғилган маблағлар гематология соҳасини ривожлантириш ҳамда қон қуйиш тадбирлари учун йўналтирилган. Айнан қанча маблағ йиғилганига аниқлик киритилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш