15:54 / 18.05.2015
2849

Россия қишлоқларидан бирида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири қурилиш майдонида йиқилиб, ҳалок бўлди

Россия қишлоқларининг бирида давом этаётган қурилиш демонтаж вақтида Ўзбекистон фуқароси ҳавозадан йиқилиши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Фонтанка» нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, 15 май куни Новгород кўчасидаги «Нордика» уй-жой фонди қурилиш майдонида 28 ёшли ўзбекистонлик қурувчи тўртинчи қаватда давом этаётган демонтаж жараёнида ҳавозадан йиқилиб тушган. Оғир жароҳат олган фуқаро кўп ўтмай жон берган.

Ҳозирда мазкур воқеа юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Top