16:01 / 18.05.2015
4568

Тошкентда қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Ёшлар ўртасида қўл жанги спорт турининг янада оммалашишига хизмат қиладиган мусобақада 160 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.

Ўз вазн тоифасида Мусо Маметов, Муҳиддин Мамажонов, Камолиддин Зокиров, Жаҳонгир Жумаев, Султон Алланазаров, Асомиддин Жаҳонов, Жаҳонгир Мансуров рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. 

Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси вакиллари биринчи ўринни эгаллади.

Top