15:16 / 18.05.2015
3767

Тожикистонга Россия авиацияси олиб келинди

Россиянинг Ми-8 ва Ми-24 транспорт ва ҳарбий вертолётлари, “Форпост” учувчисиз самолётлари Тожикистонга олиб келинди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ командири ўринбосари полковник Ярослав Рошупкинга иқтибос келтирган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Тоғ ва тоғолди ҳудудида ноқонуний қуролли гуруҳлар билан курашиш бўйича ўтказилаётган ҳарбий машғулотлар чоғида авиация бизга разведка ва қидирув ишларини олиб боришга, десант тушириш, колоннани ҳимоя қилиш ва бошқа манёврларни амалга оширишга ёрдам беради”, – тушунтиради Рошупкин.

Top