08:16 / 18.05.2015
2350

Хитойда жарликка тушиб кетган автобуснинг 35 йўловчиси ҳалок бўлди

Хитойда автобуснинг жарликка тушиб кетиши оқибатида унинг ичида бўлган 35 нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда I Cross China нашри хабар бермоқда.
Фожиа Чиньхуа вилоятида содир бўлди. Автобус 30 м чуқурликка эга жарликка тушиб кетди. Унинг ичида бўлган 46 йўловчидан 25 нафари воқеа жойида ҳалок бўлди, яна 10 нафарининг жони шифохонада узилди.

Top