05:36 / 19.05.2015
2145

Испаниялик таксист машинасида қолдириб кетилган ва ичида 7200 доллар бўлган рюкзакни эгасига қайтарди

Испанияда саёҳат қилаётган сайёҳлардан бири ўз рюкзагини таксида унутиб қолдирди. Лекин ичида 7200 доллар пул ва бошқа буюмлар бўлган рюкзак таксист томонидан олиб келиб берилган. Бу ҳақда Sur.es хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ойига 900 евро ишлаб топувчи Франциско исмли бу таксист Малага шаҳрида ўз рафиқаси ҳамда 15 ёшли қизи билан 2 хонали уйда истиқомат қилади.
"Менга бу сумка керак эмас. Ахир бу бошқаники эди", деб ўз ҳаракатини тушунтиради Франциско.
Қайд қилинишича, ушбу софдил ҳайдовчи ичида 7200 доллардан ташқари паспорт, қимматбаҳо фотоаппарат, планшет ҳамда соатлар бўлган бу сумканинг эгасини бир неча кун давомида излаган.

Top