Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 09:10 / 19.05.2015
1984
1 дақиқада ўқилади
Microsoft “Косынка” ўйинининг 25 йиллиги шарафига мусобақа уюштиради
Microsoft компанияси Windows операцион тизими фойдаланувчилари орасида машҳур “Косынка” ўйинининг яратилганига 25 йил тўлиши муносабати билан мусобақа уюштиради. Бу ҳақда компаниянинг сайтида маълумот берилди.
Хабарномада айтилишича, дастлаб ходимлар орасида ички турнир ўтказилади, июнь ойининг бошида эса мусобақада Windows ва Windows Phone тизимларининг барча фойдаланувчилари иштирок этиши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, турнир доирасида бошқа қартали ўйинларни (“Ўргимчак”, “Солитер”) ҳам ўйнаш мумкин бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш