03:26 / 19.05.2015
5386

Рамзон Қодиров маъмурияти бошлиғи кўпхотинликни қонунийлаштиришни ёқлаб чиқмоқда

Чеченистон раҳбари маъмуриятининг бошлиғи Магомед Даудов “Газета.Ru”га берган интервьюсида кўпхотинликни қонунийлаштиришни ёқлаб чиқди.

“Мен ҳозир депутат эмасман, бироқ кўпхотинлик қонунийлаштирилса яхши бўларди. Бироқ ҳаммаси шариат бўйича бўлиши керак: агар эркак яна битта хотинлик бўлишни хоҳласа, нима учун бу мумкин эмас? Ахир бу кўп жойда тарқалган ҳолдир ва демак, буни қандайдир тартибга солиш керак”, деб айтди Даудов.

Бундан ташқари, Даудов 17 ёш қизга уйланиб, шов-шувларга сабабчи бўлган Ножай-Юрт тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи Нажуд Гучигов унинг эски қадрдони эканлигини айтган.

Аввалроқ Россия Давлат Думасида кўпхотинлик учун жавобгарликни киритиш масаласини кўриб чиқиш режалаштирилаётгани маълум қилинганди.

“Газета.Ru” мутолаачилари орасида ўтказилган сўровномага кўра, респондентлардан ярмидан кўпи (56 фоизи) Россияда кўпхотинликни қонунийлаштиришга қарши чиққанлар.

Top