11:52 / 20.05.2015
1612

"Бавария" Риберига ўринбосар сифатида Стерлингни харид қилмоқчи

"Бавария” клуби раҳбарияти “Ливерпуль” жамоаси футболчиси Раҳим Стерлингга жиддий тарзда қизиқиш билдиришда давом этмоқда.

Bild нашрининг маълумотига кўра, Мюнхен клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола 20 ёшли англиялик футболчини Франк Риберининг ўринбосари бўлиши мумкин деб билади. Жорий мавсумда тажрибали франциялик яримҳимоячи жароҳатлар туфайли Германия Бундеслигасининг атиги 15 ўйинида иштирок этган.

Хабар қилиниишча, ўтган қишда Хосепа Гвардиоланинг акаси бўлмиш, агент Пере Гвардиола, Стерлингнинг вакиллари билан музокаралар ўтказган ва у ёзги трансферлар вақтида улар бир яна бир бор шу масала юзасидан учрашмоқчи.

Таъкидланишича, Стерлинг йилига 7,3 миллион евро сал кўпроқ маош олишни истаяпти. Рибери эса “Бавария”да йилига 10 миллион евро маош олади. 

Top