Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:49 / 20.05.2015
8127
1 дақиқада ўқилади
Тошкентликлар Афғонистонда рўй берган зилзила таъсирини сезишди
20 май куни тонгида, соат тахминан 8:33 да Ўзбекистон ва Тожикистоннинг айрим ҳудудларида кучли бўлмаган зилзила кузатилди.
"Тошкент" сейсмология марказининг маълум қилишича, зилзила ўчоғи Афғонистон ҳамда Тожикистоннинг чегара ҳудудида жойлашган.
Бу ҳодисадан ҳеч ким жабрланмагани айтилган.
"Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази" хабарига кўра, 5,5 магнитудали зилзила Тожикистон ҳудудида содир бўлган. Ер силкиниши эпицентри Душанбедан 123 км шарқда, 10 км чуқурликда жойлашди.