12:50 / 21.05.2015
2848

Месси мавсумда "Барселона" билан требль қайд этмоқчи

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатидаги ғалаба билан қаноат қилинмаслиги ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Ла Лигадаги ғалаба муҳим, бу соврин фақат кучлиларга насиб қилади. Аммо бизда ажойиб жамоа бор ва жорий мавсумда кўп ғалабаларга эришмоқчимиз.

Олға "Барса"!" - дея ёзади Месси ўзининг ижтимоий тармоғида.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 31 май куни Испания Кубоги финалида "Атлетик" билан ва 6 июнь куни ЕЧЛ финалида "Ювентус" билан куч синашади.

Top