15:30 / 21.05.2015
1444

МХЛда хитойликларнинг "Шанхай" жамоаси иштирок этиши мумкин

Хитойнинг Шанхай хоккей жамоаси Минтақавий хоккей лигасида (МХЛ) қатнашувчи жамоалар сафини тўлдириши мумкин. Бу ҳақда ТАСС МХЛ президенти Дмитрий Чернишенконинг маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

«МХЛда Осиё жамоаси бўлиши мумкин. Биз хитойликлар билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Бизнинг техник талабларимизга жавоб бера оладиган шундай жамоа бор. Гап Шанхай хоккей клуби ҳақида кетмоқда», дея таъкидлади Чернишенко.

Унинг сўзларига кўра, Россияда «ҳозирги вақтда Хитой билан махсус алоқалар йўлга қўйилган».

«Биз бундан унумли фойдаланишимиз лозим. 2022 йилги қишки олимпиада ўйинларини ўзида қабул қилмоқчи бўлаётган Хитой ўзлари учун хоккейни нолдан бошлаб қайта қуриш кераклигини тушунишлари зарур. Хитой спортнинг ҳар хил турларида бир бош баланд сакрашни яхши биладиган мамлакат. Бу Осиёда рақобатни янада оширади. Шу жумладан 2018 йилги олимпиадани ўтказадиган Жанубий Корея ҳам, Япония ҳам. Осиё ўзида хоккейнинг уйғониш даврини кутиши мумкин», дея қайд этиб ўтди МХЛ раҳбари.

Top