17:48 / 21.05.2015
3128

Ўзбекистон кардиология марказида кардиожарроҳлик бўлими очилди

Республика ихтисослаштирилган кардиология марказида янги кардиожарроҳлик бўлими очилди. Бу ҳақда Uzbekistan Today нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, бўлим очилгандан буён икки ҳафта ичида ўнта жарроҳлик амалиёти ўтказилди ва биринчи беморларга уйга кетиш учун рухсат берилган.

Янги бўлим очилишида, тегишли мутахассисларни тайёрлашда Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этиб ўтилди.

Top