14:45 / 21.05.2015
2243

Тошкентда ОБСЕ кўмагида кибертаҳдидлар муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилмоқда

20 май куни Тошкентда кибермуҳитдаги хавфсизлик ва ахборот-коммуникацион технологиялар соҳасига бағишланган икки кунлик семинар бошланди. Тадбирга 40 нафар иштирокчи ташриф буюрди, улар ичида Австрия, Эстония, АҚШ, Франция, Германия, Швейцария, Буюк Британиядан ташриф буюрган 10 нафар эксперт бор.

Шунингдек, тадбирда Олий Мажлис, адлия, ахборот технологиялари ва коммуникациялар, ташқи ишлар вазирликлари, илмий жамоатчилик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбирда кибержиноят, кибермуҳит орқали келадиган ахборий таҳдидлар, уларга қарши туриш, уларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш сингари масалалар муҳокама қилинди.
ОБСЕ трансмиллий таҳдидлар департаментининг киберхавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Бен Хиллер ўз чиқишида ташкилот турли давлатлар ўртасида бу борада тажриба алмашишда кўприк бўлишга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.

Top