Спорт | 12:23 / 22.05.2015
3146
1 дақиқада ўқилади

"Барселона" Рэмсини олиш учун 50 млн фунт таклиф қилмоқда

The Sun нашрининг хабар беришича, "Барселона" жамоаси ўз сафини тарк этган Хави ўрнига муносиб номзод сифатида "Арсенал" жамоасининг уэльслик яримҳимоячиси Ааорон Рэмсини кўрмоқда.

Каталонияликлар 24 ёшли футболчи учун 50 млн фунт тўлашга тайёрлиги айтилмоқда.

Рэмси ушбу мавсум 39 учрашувда 10та гол урган ва 7 голли узатма оширган.