Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:01 / 24.05.2015
2862
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Панамага мағлуб бўлди
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Янги Зеландияга жўнаб кетганди.
ЎФФ расмий твиттери хабар қилишича, ёшлар терма жамоаcи Янги Зеландия пойтахти Веллингтон шаҳрида мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Панама U-20 термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказган.
“Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Веллингтонда Панамага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради”, - дейилади хабарда.