14:30 / 24.05.2015
3908

Қирғизистон жанубида ер кўчиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Қирғизистоннинг жанубидаги Жалолобод вилояти ҳудудида ер кўчкиси юз бериши натижасида 6 киши ҳалок бўлди ва ўндан ортиқ киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Қирғизистон ФВВ хабар қилган.

Маълум бўлишича, бу табиий офат натижасида Қиржол қишлоғидаги 5 уй вайрон бўлган.
Қурбон бўлганлар орасида 3 нафар бола ҳам бўлгани ва уларнинг энг кичиги 4 ёшдалиги айтилмоқда.

Айни вақтда ҳодиса рўй берган қишлоқ аҳолисига зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Президент топшириғи билан бу жойга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Кубатбек Бўронов ҳамда вице-президент Абдураҳмон Маматалиев етиб борган.

Алмазбек Атамбаев ҳодиса қурбонларининг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирган ва жабрланувчилар учун 100 минг сомдан ёрдам маблағи ажратилишини маълум қилган.

Top