Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 11:05 / 25.05.2015
3151
1 дақиқада ўқилади
9 долларлик компьютер ишлаб чиқариш учун пул тўпланмоқда
Kickstarter сайтида ишлаб чиқарувчилар C.H.I.P. русумли янги компьютер лойиҳасини тақдим этдилар. Таъкидланишича, ушбу компьютернинг нархи 9 долларни ташкил қилади.
“C.H.I.P. барча компьютер қиладиган ишни бажара олади”, – деб ишонтирмоқда лойиҳа муаллифлари. Унга симсиз сичқонча, клавиатура, экран улаш, у орқали интернетга чиқиш, файлларни сақлаш мумкин бўлади.
Айни пайтда ишлаб чиқарувчилар лойиҳа учун 1 694 705 доллар тўплашга муваффақ бўлди.