Қорақалпоғистон ўтган йили 12 нафар, бу йил эса 4 нафар қиз ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон республикаси хотин-қизлар кўмитаси раиси Зуҳра Иброҳимова айтиб ўтди.
“Одамлар орасида бу масалага нотўғри ёндашув шаклланган, гўёки бу миллий урф-одат эмиш. Биз одамлар орасида бу одатнинг нотўғрилиги, йигит-қизлар катталигининг совчилигидан сўнггина ўзаро никоҳ қуриши кераклиги, бундай икки томон бунга рози бўлиши ва тиббий кўрикдан ўтиши кераклиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб бормоқдамиз”, – унинг сўзларини келтиради “Оила даврасида” газетаси.