19:17 / 25.05.2015
2936

Россиядан бошпана сўраган хорижликлар сони 1,5 йилда 100 марта ўсди

Россия Федерал миграция хизмати (ФМХ) охирги бир ярим йил давомида Россиядан бошпана сўраб мурожаат қилганлар миқдори кескин даражада ўсганини қайд этди. Бу ҳақда РИА "Новости" хабар берган.

"2014-2015 йилларда Россия ФМХдан бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони қарийб 100 баравар ошган", деб маълум қилган бошқарманинг фуқаролик масалалари бўйича бўлими раҳбари Валентин Казаков.

У бу ўсиш айнан қайси мамлакат фуқаролари ҳисобига қайд этилганига аниқлик киритмаган.

Top