16:44 / 26.05.2015
5849

Евросиё иттифоқидаги энг баланд иш ҳақи Қозоғистонда қайд қилинди

Расмий маълумотларга қараганда, Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳудуди бўйича энг юқори иш ҳақи Қозоғистонда қайд қилинди. Мамлакатда ўртача иш ҳақи 132.5 минг танга ёки 713 долларни ташкил қилади. Россияда бу кўрсаткич 31.3 минг рубль ёки 629 долларга тенг.

Шунингдек, Қирғизистонда ўртача ойлик иш ҳақи 11 703 сом/200 долларга, Арманистонда 173.5 минг драм/363 долларга, Беларусда эса 6.5 млн рубль/453 долларга тенг.

Ойлик нафақа тўловлари бўйича ҳам Қозоғистон биринчи ўринда турибди. Ўртача нафақа миқдори бу ерда 50 549 танга ёки 272 долларни ташкил қилади. Қирғизистон бу кўрсаткич бўйича ҳам охирги ўринда – 4.6 минг сом (78 доллар).

Top