20:44 / 26.05.2015
4939

Forbes: Россиянинг олтин-валюта захиралари ошишни бошламоқда

Россия иқтисодиётида кузатилаётган баъзи салбий мойилликларга қарамасдан, Россия олтин-валюта захиралари ошишни бошламоқда ва 15 майга келиб 362,3 млрд долларни ташкил қилди ҳамда бир ойги кўрсаткичга нисбатан 12 млрд долларга кўпроқни ташкил қилган, деб ёзмоқда Forbes нашри таҳлилчиси Марк Адоманис.

Адоманиснинг таъкидлашича, Россия иқтисодиётидаги вазият бир хил эмас, чунки охирги ярим йил ичида турли йўналишлар бўйича иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайиши қайд қилинган. Адоманис ҳозирда вазият бошқа кўриниш олганини қўшимча қилмоқда.

“Ишлаб чиқариш камаймоқда, бироқ инфляция ҳам камаймоқда. Рубль қисман ўзининг долларга нисбатан йўқотган позицияларини тикламоқда. Бунинг барчаси, албатта, Россия иқтисодиётини жаҳонда устунлик қилишига олиб келмайди. Бироқ биз кўраётган ҳолат рецессия ҳам эмас”, деб ёзмоқда таҳлилчи.

Top