17:32 / 26.05.2015
3957

Ўзбекистон молия вазири Жанубий Кореяга сафар уюштирди

26 май куни Сеулда Ўзбекистон ва Жанубий Корея бизнес форум ўтказилди. Ёнхап агентлигининг хабар беришича, форум доирасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Тадбирда икки мамлакатдан жами 200 нафар тижоратчи ва сиёсат арбоблари иштирок этди. Улар орасида Корея бош вазирининг ўринбосари Чой Гюн Хван ва Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимов бор эди.

Музокаралар чоғида икки томонлама муносабатлар турли соҳаларда ривожланиб келаётгани, яқин истиқболда қурилиш моллари, озиқ-овқат саноати сингари соҳаларда ҳам ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Top