17:43 / 26.05.2015
4472

Пуэрто-риколик марҳум ҳайдовчи ўзининг дафн маросимига рулда ўтириб борди

Саратон хасталиги туфайли вафот этган пуэрто-риколик ҳайдовчининг яқинлари унга ҳурмат юзасидан дафн маросимига марҳумни автомобил бошқарувига ўтирғизган ҳолда олиб боришди. Бу ҳақда Elnuevodia.com интернет нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, марҳум 15 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида йўловчиларни манзилларига етказиб қўйиш билан шуғулланиб келганди. Дафн уйига собиқ ҳайдовчи Toyota Corolla русумли автомобилда етказилган.

«У дунёнинг энг яхши инсони эди. Шунинг учун ҳам уни сўнгги манзилга кузатиш маросими ҳам шунақа такрорланмас кўринишда ўтди. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган», дея гапириб ўтди марҳумнинг қизи.

Top