Рим папаси Франциск Биринчи 25 йилдан буён телевизор кўрмагани маълум қилинди. Бу ҳақда La Voz Del Pueblo нашри хабар ёзган.
Понтификнинг айтишича, у интернетдан ҳам фойланмайди ва бу воситаларни "ўзи учун эмас", деб ҳисоблайди.
Саволларга жавоб бериш асносида у ўзининг ўтмишидаги соғиниб эслайдиган нарсаларни ҳам эслаб, кўп бўш вақт ҳамда пиццани алоҳида санаган.
У айни вақтда ҳам хоҳласа, пиццага буюртма қилиши мумкинлигини, лекин бу аввалгидек завқ бермаслигини таъкидлаган.
Шунингдек, унинг қизиқишлари доирасида футбол ҳам бор бўлиб, папа "Сан Лоренцо" жамоасининг ишқибози ҳисобланади.