11:41 / 26.05.2015
5168

Шуҳрат Пўлатов "Ўзбеккўмир" АЖ бош директори этиб тайинланди

20 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан Шуҳрат Пўлатов "Ўзбекенерго" ДАК раҳбари ўринбосари ҳамда "Ўзбеккўмир" АЖ бош директори лавозимига тайинланган. Бу ҳақда review.uz хабар берди.

Бунгача Шуҳрат Пўлатов Олмалиқ шаҳри ҳокими лавозимини эгаллаб келаётган эди. Ундан олдинроқ эса "Ўзбеккўмир" АЖ директорининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Қайд этиш жоизки, Шуҳрат Пўлатов ўзидан олдинги раҳбар Муҳиддин Қосимовнинг ўрнини эгаллади. Муҳиддин Қосимов шу йилнинг апрелm ойи охирида ўз лавозимларидан исте]фога чиқарилганди.

Top