Ўзбекистон | 17:37 / 26.05.2015
4375
1 дақиқада ўқилади

Тюменда ўзбекистонлик қаллоб қўлга олинди

Россиянинг Тюмень шаҳрида ўзбекистонлик 59 ёшли Назиржон Ҳакимов қўлга олинди.

Аниқланишича, у 6 йилдан буён Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидириб келинган. У Самарқанд-Бухоро-Ашхобод йўлидаги 21 км ли участкани таъмирлашга ажратилган 20 млн сўмни ўзлаштиришда айбланган.
Россия бош прокуратураси тез кунда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш юзасидан қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш