Жаҳон | 07:31 / 26.05.2015
2537
1 дақиқада ўқилади

Ёнғин туфайли Хитойдаги қариялар уйида 38 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Пиндиншан шаҳрида қариялар уйида чиққан ёнғин оқибатида 38 киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳат олди.

Улар шифохоналарга етказилган, ёнғин сабаблари ҳозирча аниқ маълум қилинмаган.

Расмий маълумотларга кўра, жароҳатланганлардан икки нафари оғир аҳволда қолмоқда.