Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:48 / 27.05.2015
2675
1 дақиқада ўқилади
Афғонистон пойтахтида меҳмонхонани қўлга олган жангарилар йўқ қилинди
Кобул шаҳриданинг дипломатик туманидаги меҳмонхонани қўлга олган жангарилар йўқ қилинди. Бу ҳақда Agence France-Presse агентлигининг твиттердаги расмий саҳифаси орқали хабар қилинди.
“Гранатомёт ва Калашникова автоматлари билан қуролланган тўрт нафар жангари Вазир Акбархон туманида йўқ қилинди”, – деди агентлик мухбирига Афғонистон ички ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Аюб Саланги.
Тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ичида ҳеч ким зарарланмади.