08:12 / 27.05.2015
2283

Буюк Британия ҳайвонот боғидаги орангутанглар селфи олишни "ўрганишди"

Буюк Британиянинг Блэкпул (Ланкашир графлиги) шаҳри ҳайвонот боғида сақланадиган икки орангутанг видеокамера билан фойдаланишни ва селфи тарзида суратга тушишни ўрганиб олишди.

Маймунларга #ORANGSELFIE тадбири доирасида портатив камера тақдим қилинди. Бу тадбирда ҳайвонот боғига ташриф буюрувчиларга орангутанглар билан бирга суратга тушиш имконияти тақдим этилади.

Жонзотлар қафасида камера пайдо бўлгандан Саммер ва Черри лақабли иккита урғочи орангутанг камерани 2 дақиқа давомида ўзларига йўналтириб, ўзлари селфи тарзида видеога олди.

Ҳайвонот боғи ходимлари камерани маймунлардан фақатгина банан эвазига ортга қайтиб олишга муваффақ бўлишди. “Бизга дунёдаги энг кучли ва ақлли маймунлардан бирига камера берилса, нима бўлишини кўриш қизиқ бўлди”, деб айтилмоқда ҳайвонот боғи сайтида.

Top