08:18 / 27.05.2015
2456

Икки нафар хитойлик ўт ўчирувчи ёнғин фонида суратга тушгани учун ишдан бўшатилди

Хитойнинг Юньнань вилояти ўт ўчириш департаменти ўзининг икки нафар ходимини Яньшань шаҳрида ёнғинни ўчириш пайтида аланга ичида қолган бинолар фонида селфи тарзида расмга тушгани учун ишдан бўшатиб юборди.

Ўт ўчириш департаменти ушбу ҳолат юз берганини расман тасдиқлади ва вилоят аҳолисини келгусида ўз ишини яхшироқ ташкил этиш ва ўз ходимлари хатти-ҳаракатларини жиддийроқ назорат қилишга ваъда берди. Яна бир ўт ўчирувчи огоҳлантириш олди.

Бу суратлар ижтимоий тармоқларда чоп этилгандан кейин жамоатчилик ва ҳукуматнинг синчков назари остига тушди.

Ушбу можароли суратлар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида катта баҳс-мунозарага сабаб бўлди: улар орасида ўт ўчирувчиларни ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга совуққонлик билан қараганликда айблаганлар ҳам, уларни оқлаганлар ҳам бўлди.

Top