16:29 / 27.05.2015
4588

Иордания шаҳзодаси: Бугун бутун футбол учун қайғули кун

Иордания шаҳзодаси, ФИФА президентлигига номзод Али бин Ол Ҳусайн ФИФА амалдорлари коррупцияда гумон қилиниб, ҳибсга олингани юзасидан ўз фикрларини билдирди.

«Бугун бутун футбол учун қайғули кун», - деди Али ибн Ол Ҳусайн.

Эслатиб ўтамиз, иорданиялик шаҳзода ФИФА вице-президенти ҳисобланади. Ташкилотнинг янги раҳбарини аниқлаш учун сайлов 29 май куни ўтказилиши режалаштирилган.

Top