21:44 / 27.05.2015
3572

Sony Xperia Z3 Plus смартфонининг янгиланган версияси тақдим этилди

Sony компанияси ўтган ойнинг охирида сотувга чиқарилган Xperia Z4 смартфонининг Sony Xperia Z3+ номи остидаги жаҳон миқёсида сотилиши мўлжалланаётган халқаро версияси тақдимотини ўтказди.
Флагманнинг янгиланган версияси 5.2 дюймли 1920 x 1080 пиксель ечимга эга Full HD-дисплейга, 8 ядроли 64-битли Qualcomm Snapdragon 810 процессорга эга.

Смартфон 3 ГБ ли оператив ва 32 ГБ ли ички хотирага эга. Шунингдек, унга 128 ГБ ҳажмгача бўлган флеш-карталарни ўрнатиш мумкин. Телефон 5,1-мегапикселли селфига мўлжалланган фронтал камера ва 20,7-мегапикселли Sony Exmor RS орқа камерасига эга.

Янги смартфон Android 5.0 Lollipop операцион тизими асосида ишлайди. Корпуслар қора, кумушранг, тилларанг ва оқ вариантларга эга.
Смартфон батареяси 2900 мА/соат қувватига эга. Телефоннинг бир ва икки SIM-картали вариантлари сотувга чиқарилади.
Sony Xperia Z3+ 15 июндан сотувга чиқарилади. Унинг нархлари ҳозирча маълум эмас.


Top