Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 07:54 / 28.05.2015
4826
1 дақиқада ўқилади
ФИФА амалдорлари 24 йил давомида пора сифатида 150 млн доллар олишган
ФИФАда коррупция бўйича айбланаётган 6 нафар амалдор 24 йил давомида пора сифатида 150 млн доллар олгани айтилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Федерал қидирувлар бюроси матбуот-анжуманида АҚШ бош прокурори Лоретта Линч маълум қилди.
Аввалроқ ФИФАда коррупция 1991 йилдан бери мавжуд бўлганлиги маълум қилинганди.
Шунингдек, ФИФА амалдорлари рэкет, қаллоблик ва пул ювганликда айбланмоқда.