20:07 / 28.05.2015
3089

Мишель Платини Блаттер ФИФА президенти сайловида ютса, УЕФА ФИФА билан алоқаларни узиши мумкинлигини маълум қилди

УЕФА раҳбари Мишель Платини Йозеф Блаттер ўзининг ФИФА президенти лавозимини сақлаб қолган вазиятда қандай чоралар кўрилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

“Агар Блаттер ФИФА президенти сайловида ютса, УЕФА Берлинда учрашиб, ўзининг ФИФА билан муносабатларини муҳокама қилади.

УЕФА ФИФА билан алоқаларни узиши мумкинми? Шак-шубҳасиз, мумкин. Биз барча муаммолар ва вариантларни ўрганмоқдамиз. Мен алоқаларни узишни унча ҳам истамаяпман, бироқ демократик қарор қабул қиламиз”, деб айтмоқда Платини.

Top