Бедарак йўқолиб қолган тожикистонлик ОМОН қўмондони Гулмурод Халимов Суриядаги ИШИД террорчилик ташкилоти гуруҳида эканлиги маълум бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Бу ҳақда у йўллаган видеомурожаатдан маълум бўлди. Видеомурожаатда собиқ ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходими ўзининг нега бундай қилганининг сабабини айтиб ўтган. Жумладан, унинг бундай қарор қабул қилишига унинг Тожикистон Ички ишлар вазирлигида ўрнатилган тартиблардан норозилиги, Россия-Тожикистон ва Россия-АҚШ муносабатларининг жорий ҳолатидан қониқмаслиги сабаб бўлганини айтиб ўтган.