06:53 / 28.05.2015
2462

УЕФА ФИФА президенти лавозимига сайловларни қолдиришга чақирди

Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) 29 майда ўтказилиши керак бўлган ФИФА президенти лавозимига сайловларни қолдиришга чақирмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда УЕФА ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишидан кейин ташкилотнинг бош котиби Жанни Инфантино маълум қилди.

Маълумот учун, сайловларда ФИФАнинг амалдаги президенти Йозеф Блаттер ва Иордания шаҳзодаси, ФИФА вице-президенти Али ибн Ал-Ҳусайн иштирок этмоқда. Аввалроқ “Барселона”нинг португалиялик собиқ футболчиси Луиш Фигу ва Нидерландия қироллик футбол иттифоқи раҳбари Михаэль ван Прааг Ал-Ҳусайн фойдасига ўз номзодларини сайловда иштирок этишдан қайтариб олишган эди.

Top