Visa Халқаро тўлов тизими ФИФА билан ҳамкорлик масаласини қайта кўриб чиқмоқчи. ФИФАдаги коррупция билан боғлиқ машмашалар бунга сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
"Биз ФИФАда бўлиб ўтган ҳодисалардан жуда ташвишдамиз. Ташкилотнинг ҳомийси сифатида ФИФА ушбу можарони бартараф этиш учун қўлидан келганча ҳаракат қилишига умид қиламиз.
ФИФАда ўзгаришлар бошланаётгани жуда муҳим. Бу нарса келажак учун фойдали. Агар ислоҳотлар бўлмас экан, биз ҳомийликни тўхтатишга мажбур бўламиз", - дейилади баёнотда.