10:27 / 29.05.2015
3012

АҚШ Болтиқбўйи давлатларининг хавфсизлиги биринчи даражали масалага айланганини қайд этди

АҚШ давлат котибининг дипломатия ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ўринбосари Ричард Стенгел Delfi нашрига берган интервьюсида Болтиқбўйи давлатларининг хавфсизлиги АҚШ учун биринчи даражали муҳим масалага айланганини билдириб ўтди.

"Биз НАТОнинг Болтиқбўйи масаласидаги 5та моддасига қатъий равишда амал қилишимизни такрорлашдан чарчамаймиз. Бу минтақадаги Латвиянинг хавфсизлиги айниқса муҳимдир", дейди Стенгел.

Унинг айтишича, АҚШ бу ҳудудда бирон хавф сезса, зарур кескин чораларни қўллашга тайёр туради.

Top