18:00 / 29.05.2015
2473

АҚШда ҳиндистонлик муҳожирларнинг фарзандлари саккизинчи марта энг саводхон ўсмирлар деб топилди

Вашингтонда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган Spelling Bee саводхонлик танловида келиб чиқиши ҳинд бўлган ўсмирлар кетма-кет саккизинчи бор ғолиб бўлишди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Танловнинг бирданига икки нафар иштирокчиси – Миссури штатилик 14 ёшли Гокул Венкатачалам исмли ўсмир бола ва Канзас штатилик 13 ёшли Вания Шивашанкар исмли ўсмир қиз 35 минг доллар миқдорида мукофот пули олишди.

Танловнинг финалида ўсмирлар 25та мураккаб сўзни ҳарфлаб айтиб бера олишга муваффақ бўлишди. Бу берилган сўзлардан Ванияга охирги бўлиб scherenschnitte (қора қоғоздан ясалган силуэт деган маънони беради) ва Гокулга nunatak (ҳар томондан муз билан қопланган тоғ маъносини беради) сўзлари берилди.

Венкатачалам ўтган йили ҳам бу танловда иштирок этган ва 3-ўрин билан кифояланган. Вания Шивашанкарнинг опаси Кавия 2009 йилдаги танлов ғолиби бўлган эди.

Бу йили Spelling bee танлови 90-маротаба ўтказилди. Унда 283 нафар ўсмир иштирок этди.

Top