09:50 / 29.05.2015
3005

Блаттер ўз лавозимига қайта сайланиши айтилмоқда

ФИФА ташкилотидаги манбага асосланиб хабар берилишича, Йозеф Блаттер бугун бўлиб ўтадиган сайловдан кейин ўз ўрнида қолади.

"Блаттер ФИФА президентлигига қайта сайланади. Овоз бериш якунида унга 120-130 овоз берилган бўлади", дейилада манбада.

29 май куни оқшомида дунёдаги мамлакатларнинг футбол федерациялари раҳбарлари ФИФА президентлиги учун овоз беришади. Бу сайловда амалдаги президент Йозеф Блаттер ҳамда вице-президент Али ибн ал-Ҳусайн ўзаро кураш олиб боришади.

Top