08:35 / 29.05.2015
1604

Ди Маттео «Вест Хэм» ёки «Ньюкасл»да иш бошлаши мумкин

Германиянинг «Шальке-04» жамоаси собиқ бош мураббийи Роберто Ди Маттео Англия Премьер-лигасига қайтши мумкин.

Италиялик 44 ёшли ушбу мутахассиснинг хизматларига «Вест Хэм» ва «Ньюкасл» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Бундан ташқари, Ди Маттео келажакда «Наполи» бош мураббийи ўрнига номзод бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Роберто Ди Маттео Англия Премьер-лигасида «Вест Хэм» ва «Челси» жамоалари билан ишлаган.

Top