19:44 / 29.05.2015
3534

ФИФА ижроия қўмитаси аъзоси Германия 2006 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини ноқонуний йўл билан олганини маълум қилди

Конго футбол уюшмаси президенти ва ФИФА ижроия қўмитаси аъзоси Констант Омари Германия 2006 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини олиш учун курашда ноқонуний йўл билан Океаниянинг овозини сотиб олганини маълум қилди.

“Германия ўзида 2006 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун ноқонуний йўл билан Океаниянинг овозини сотиб олган. Бироқ бу ҳақда гапиришга одатланилмаган. Гап Германияга келганда, ҳеч ким ҳеч нарса айтгиси келмай қолади”, деб айтди Омари RTL телеканали эфирида.

Top