07:23 / 29.05.2015
2202

Google буюмлар интернети учун ўзининг экотизимини намойиш қилди

Android'нинг бош дастурчиси Сундар Пичай дастурчилар учун мўлжалланган Google I/O 2015 анжуманида буюмлар интернети Weave учун янги Android экотизимини намойиш қилди.

Google томонидан сертификатлаштирилган исталган қурилма Weave'ни қўллаб-қувватловчи бошқа қурилмалар билан алоқа ўрната олади, улар билан ахборот алмаша олади ва смартфондан ёки Android Wear'дан фойдаланувчининг буйруқларини, шу жумладан овозли буйруқларини қабул қила олади.

Бу бутун дунё бўйлаб “ақлли” қурилмалар ихтирочиларига Google'нинг таянч функционали ёрдамида ўзларининг маҳсулотлари ва тегишли мобиль дастурларни ишлаб чиқишга имкон беради.

Top