17:52 / 29.05.2015
6387

Ҳиндистонда Покистон махсус хизматларига тегишли кабутар ушлаб олинди

Ҳиндистоннинг Панжоб штати полицияси Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумон қилинаётган кабутарни ушлаб олди, деб хабар бермоқда Times of India нашри.

Маҳаллий полицияда Покистоннинг округларидан бирида рўйхатдан ўтган телефон рақами ва урду тилидаги ёзув ўйиб туширилган кабутарнинг оёғидаги ҳалқа шубҳа уйғотган.

Урду тили Покистонда инглиз тили билан бирга давлат тили ҳисобланади.

Кабутар Покистон чегараси яқинидаги Патханкот шаҳрига қўнганда уни бир маҳаллий бола ушлаб олган. Бола урду тилидаги ёзувни кўриб кабутарни полицияга олиб борган.

Полициянинг таъкидлашича, ҳозирча кабутарнинг жосуслик қилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот тасдиқланмаган, бироқ у ҳар эҳтимолга қарши ҳибсда ушлаб турилибди.

Top