19:25 / 29.05.2015
1718

Кореялик фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари билан келишувлар имзоланди

2015 йил 19-23 май кунлари Ўзбекистонга Корея фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари уюшмаси раиси Кёнг Хо Ли ва “New World Med” компанияси раиси Ким Кун Джин бошчилигидаги Жанубий Корея делегацияси ташриф буюрди.

Жанубий Корея делегацияси ташриф давомида “Ўзфармсаноат” ДАК бошқарув раиси Мирзаназим Дўсмуротов, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ва Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов билан учрашувлар ўтказди. Учрашувлар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва яқин келажакдаги ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Меҳмонлар, шунингдек, “Ўзфармсаноат” ДАКнинг етакчи компаниялари «Dentafill Plus» ҚК, «Asia Trade» ҚК ва «Med Standard Glass» МЧЖ ишлаб чиқариш қувватларига ташриф буюришди.

“Ўзфармсаноат” ДАК ва кореялик делегация ўртасида ўтказилган музокаралар якунларига кўра фармацевтика соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, соҳа корхоналари ўртасида биргаликдаги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва Ўзбекистонга импорт қилинувчи дори воситалари ва субстанцияларни маҳаллийлаштириш миқёсини кенгайтириш бўйича келишувлар имзоланди.

Top